Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:14

Мусавий Аҳмадийнажодни айблади


Эрон мухолифатчилари фикрича, WikiLeaks сайти ошкор қилган Америка дипломатларининг ўзаро ёзишмалари Эроннинг минтақадаги тобора яккаланиб қилаётганидан дарак бермоқда.

Эрон президентлигига собиқ номзод, мухолифат лидери Мир Ҳусайн Мусавий президент Маҳмуд Аҳмадийнажод олиб бораётган сиёсатни кескин танқид қилди. Мусавийга кўра, Аҳмадийнажод юритаётган сиёсат Эронни қўшнилари орасида яккаланиб қолишига олиб бормоқда.

Мусавийнинг баёноти унинг сайтида эълон қилинди.

Америка дипломатларининг WikiLeaks сайти ошкор қилган махфий ёзишмаларида Форс кўрфазидаги давлатларнинг бир қатор лидерлари ядровий дастури бўйича фаолиятини тўхтатиш учун АҚШни Эронга ҳужум қилишга чақирганлари айтилган.

***
XS
SM
MD
LG