Линклар

logo-print

Косовода парламент сайловида Демократик партия энг кўп овоз олди


Косово бош вазири Хошим Тожи кеча ўтказилган парламент сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди.

О воз бериш участкалари олдида ўтказилган сўровга қараганда, бош вазир Хошим Тожи етакчилигидаги Демократик партия олдинда бормоқда.

Сўровга кўра, Тожи тарафдорлари бўлган номзодлар сайловчилар 31 фоизининг, Косово Демократик лигасидан кўрсатилган номзодлар эса, тақрибан 25 фоизининг овозларини қозонган.

Агар сайловнинг расмий натижалари exit poll натижаларидай бўлгудай бўлса, Хошим Тожи етакчилигидаги Демократик партия ҳукумат тузиш учун бошқа партиялар билан коалицияга кириши керак бўлади.

Косовода кеча ўтказилган сайлов бу ўлка 2008 йили ўз мустақиллигини эълон қилганидан бери ўтказилган биринчи ялпи сайловдир.

Косоволик серблар асосан кечаги сайловни бойкот қилди.
XS
SM
MD
LG