Линклар

Москвада миллатчилар қирғизистонлик Алишерни уриб ўлдирди


Россия президенти Дмитрий Медведев Москванинг Манеж майдонида бўлиб ўтган тартибсизликларни уюштирувчиларни жазолашга ваъда берди.

Кеча кечқурун Москвада маҳаллий ёшлардан бир гуруҳи қирғизистонлик 37 яшар Алишер Шамшиевни уриб ўлдирди.

Интерфакс ахборот агентлигининг ҳуқуқ-тартибот органларидаги бир манбадан олинган маълумотга таяниб хабар қилишича, жиноят Москва шаҳри жанубидаги Нагатино мавзеида содир этилган. 15 дан зиёд ёш йигит кўринишидан осиёлик бўлган кишига ҳужум қилган. Улар орасида бир қиз ҳам бўлган.

Ҳужум қилганлар осиёликни аввалига қаттиқ калтаклаб сўнгра пичоқ урган.

Шанба куни эса, Москванинг Манежная майдонида “Спартак” футбол жамоаси ишқибози Егор Свиридов хотирасига бағишлаб ўтказилган 5 минг кишилик намойиш оммавий тартибсизликларга айланиб кетган эди.

Шу куни Москванинг турли жойларида миллатчи-ёшларнинг рус миллатига мансуб бўлмаганларга ҳужум қилгани, жумладан, “Третьяковская” метро бекатида ўзбекистонлик 27 ёшли фуқарони калтаклаган 6 миллатчи қўлга олингани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG