Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:35

Ўзбекистонда пластик карточкалар келаси йили янада кўпаяди


Ўзбекистонда йилига камида 500 мингта пластик карточка чиқариш ҳамда тўлов терминалларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаяти.
Бу ҳақда Подробно уз сайти хабар қилди.

Сайтга кўра Марказий банк Банклар ассоциацияси ва тижорат банклари билан ҳамкорликда 2011-йилнинг иккинчи чорагида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини кенгайтиришга йўналтирилган чоралар комплексини ишлаб чиқади.

Бу чоралар натижасида, дейилади хабарда 2015-йилгача пластик карточка чиқариш ҳажми 1,5 мартага ортади.

Шу кунда ўзбекистонликлар қўлида 7,5 млн пластик катрочка ва 64976 та терминал мавжуд, деб хабар қилди Подробно уз.

Оддий ўзбекистонликлар пластик карточкага қўйилган пулларидан ўзлари истагандай фойдалана олмасликларидан шикоят қилиб келади.
XS
SM
MD
LG