Линклар

Ўзбекистонда янги йилдан мулк солиғи оширилади


Ўзбекистонда жисмоний шахслардан мулк учун олинадиган солиқ ставкаси 2011-йили 0,75 фоизга кўтарилади.

Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги хабар қилди. Шу кунда аталган солиқ ставкаси 0,5 фоиздир.

Агентлик хабарига кўра, 2011-йили шаҳарлардаги майдони 200 кв.метрдан кўп бўлган уй-жойлар ва квартираларга ўсиб борувчи коэффициентлар белгиланади. Экспертлар фикрича, деб ёзди Регнум, турар-жойларнинг инвентарь қиймати уларнинг реал нархига мос келмаяпти.
XS
SM
MD
LG