Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:42

Тожикистонда яна бир киши ЎИҲга аъзоликда гумонланиб ушланди


Сўғд вилояти ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Истарафшан туманида 32 ёшли тожикистонлик Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзоликда гумонланиб ҳибсга олинган.

“Истарафшан туманида истиқомат қилувчи Зафар Маҳмудов мазкур ҳаракат аъзолари орасида “Аҳмад” ва “Қори Зафар” лақаблари билан танилган. У неча йиллар давомида вилоят ёшлари орасида ЎИҲ ғояларини тарғиб қилган, қатор қўпорувчилик амалиётларини амалга оширган”, дейилади маълумотда.

Расмий маълумотларда кейинги пайтларда Сўғд вилоятида ЎИҲ фаолияти активлашгани айтилади. Жумладан, сўнгги 20 кун давомида вилоятда етти нафар тожикистонлик ва икки нафар ўзбекистонлик ЎИҲ аъзолигигида гумонланиб, ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG