Линклар

Wikileaks сайти Ўзбекистон ҳукуматининг коррупцион жиноятлари ва уюшган жиноятчиликка алоқаси ҳақида АҚШ дипломатлари ёзишмаларини ошкор қилди.

Guardian нашрининг ёзишича, ёзишмалардан бирида ўтган йили Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг мамлакат ҳудуди орқали Афғонистонга ўтадиган таъминот юклари транзитини тўхтатиб қўйишга қилган таҳдидига АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевани мукофотлагани сабаб бўлгани айтилган.

Яна бир ҳужжатда эса Ўзбекистон ҳукуматининг уюшган жиноятчи гуруҳларга алоқадорлиги, президентнинг қизи Гулнора Каримованинг эса ана шундай жиноятчи гуруҳлар билан мамлакатдаги даромадли соҳаларни қўлга олгани ҳақида айтилган.

Умумиятла, Wikileaksнинг Ўзбекистонга оид эълон қилган маҳфий ҳужжатлари ҳам мустақил матбуотни кузатувчилар учун оламшумул бир янгилик эмас, балки шу вақтгача алоҳида-алоҳида ҳолда мавжуд маълумотларга жамланган бир тасдиқ ўлароқ баҳоланмоқда.
XS
SM
MD
LG