Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

Стокҳолм хуружида ироқлик ҳудкуш гумонланмоқда


Лондон полицияси Стокҳолмдаги портлашлар ортидан Британия пойтахти шимолидаги бир квартирада текширув ўтказди.

Шанба куни Швецияда содир бўлган икки портлашга алоқадор шахслардан бири, норасмий маълумотларга кўра, асли Ироқда туғилган, аммо, Швецияда истиқомат қиладиган, сўнгги йилларда эса Лондонда ўқиб юрган шахс бўлган.

Ҳозирча бундай маълумотларни тасдиқламаган Британия полицияси, айни пайтда, Лондондаги уй текшируви чоғида Стокҳолм портлашларига алоқадорликни кўрсатувчи ҳеч қандай далил топилмагани ва ҳеч ким ҳибсга олинмаганини айтмоқда.

Эслатамиз, шанба куни Стокҳолмда содир бўлган портлаш чоғида икки киши жароҳатланган, бир киши қурбон бўлган эди. Швеция матбуоти қурбон бўлган кимсанинг ҳудкуш бўлгани ҳақида ёзган, аммо, полиция бу маълумотни ҳам ҳали тасдиқламаган.
XS
SM
MD
LG