Линклар

logo-print

Хитойлик чўпонлар чорвасини ўғирлаган тожикистонликлар тутилди


Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Мурғоб туман ички ишлар бўлими тарқатган маълумотларида айтилишича, тожикистонлик тўрт нафар шахс Хитой Халқ Республикаси чегарасидан ноқонуний ўтган ва у ерда ўғирлик қилган.

- Туманда истиқомат қилувчи Жайибқул Абдуқадиров, Иқбалбек Абдураҳманов, Медербек Абдусаматов ва Ақжўлбек Мирзағаниевлар тил бириктириб, Хитой Халқ Республикаси чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва 85 бош қўй-қўзини ўғирлашган. Бундан хабар топган хитойлик чўпонлар ўз чегарачиларига шикоят қилганлар. Хитой чегарачилари эса, ўз навбатида, бизга хабар беришди, - деди Мурғоб ички шлар бўлими терговчиси Асилбек Бўрўнбаев.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ўғирланган қўй-қўзиларнинг 45 таси Хитой томонига қайтариб берилган. Хитойликларга етказилган зарар ўғриларга нисбатан чиқарилган суд қарори асосида тўланади.

Бир неча йил олдин тожик-хитой чегарасини ноқонуний ўтган икки хитойлик маҳкамага тортилиб, икки йилга озодликдан марҳум этилган эди. Бироқ Тожикистон ва Хитой чегарасида бундай жиноят биринчи марта қайдга олингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG