Линклар

Косово бош вазири Хошим Тожи кеча ўтказилган парламент сайловида ғалаба қозонганини эълон қилди.

- Биз сиёсий бўлинишлар олдини олишимиз, биргаликда ишлашимиз керак. Ўшандагина Косово худди бугунгидек ғалаба қозонади”, деди Ҳошим Тожи.

Овоз бериш участкалари олдида ўтказилган сўровга қараганда, бош вазир Хошим Тожи етакчилигидаги Демократик партия тарафдорлари бўлган номзодлар сайловчилар 31 фоизининг, Косово Демократик лигасидан кўрсатилган номзодлар эса, тақрибан 25 фоизининг овозларини қозонган.

Косовода 12 декабр куни ўтган сайлов бу ўлка 2008 йили ўз мустақиллигини эълон қилганидан бери ўтказилган биринчи ялпи сайловдир.

Косоволик сербларнинг аксарияти сайловни бойкот қилган.
XS
SM
MD
LG