Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:35

Россия суди Ўзбекистонда қийноқлар борлигини қайд этди


Ўзбекистонда қийноқлар борлигини эътироф этган Татаристон Олий суди Россия Бош прокуратурасининг Ўзбекистон фуқароси Шокиржон Солиевни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

Асли Фарғона вилоятининг Қува туманидан бўлган Шокиржон Солиев Ўзбекистонда Жиноят кодексининг 159, 244, 242 моддаларига биноан конституцион тузумга тажовуз, таъқиқланган ташкилот тузиш каби жиноятларда айбланиб, қидирувга берилган.

“Бошпана олиш ҳуқуқи” ташкилоти раҳбари Елена Рябининанинг Озодликка айтишича, Солиевнинг экстрадицияси бекор қилинишини Россия Олий судининг ўзбекистонлик қочқинлар бобида халқаро ҳуқуқий меёрларга бўйсунишга мажбур бўлаётганидан ишорат, дея умид қилиш мумкин.

- Аммо, Россия судида Ўзбекистонда қийноқлар борлигининг қайд этилиши ва бу каби қочқинларга қўйилаётган сиёсий айбловларга Ўзбекистон қонунчилигидан қўлланган моддалар Россия қонунчилигидаги тегишли моддалар билан номувофиқлигининг тан олиниши – биринчи марта содир бўлмоқда, - деди россиялик ҳуқуқ фаоли.
XS
SM
MD
LG