Линклар

logo-print
Россия президенти Димитрий Медведев ирқчилик ва миллатчилик ғояларини урчитган ҳамда шанба куни Москва шаҳри марказида тўпалон қўзғаган ултра миллатчи жиноятчилар, албатта, жазоланишини ваъда қилди.

“Москва шаҳри аҳолисига қарши яқинда содир этилган зўравонлик ва ҳужум жиноят сифатида қайд этилиши керак ва уни уюштирганлар қўлга олиниб, жазога тортилиши шарт”, деди Россия президенти.

Шанба куни Москванинг Манежная майдонида “Спартак” фанати Егор Свиридов хотирасига бағишлаб ўтказилган 5 минг кишилик намойиш оммавий тартибсизликларга айланиб кетган эди.

Расмий хабарларга кўра, тартибсизликлар чоғида Свиридовни хотирлаган футбол фанатлари ва миллатчиларнинг 31 нафари жароҳатланган, 65 киши ҳибсга олинган. Намойишчилар Манежная майдонига ўрнатилган шаҳар арчаси ва бошқа иншоотларни вайрон қилган, шунингдек, “Охотний ряд” метро бекатида станцияга яқинлашган поезд ойналарини синдирган эдилар.
XS
SM
MD
LG