Линклар

logo-print

Швеция полицияси Стокҳолмда портлаш содир этган кимсанинг Швецияда истиқомат қилувчи асли ироқлик Таймур Абдулваҳоб экани тахмин қилинаётганини билдирди.

Бироз муқаддам Лондон полицияси Стокҳолмдаги портлашлар ортидан Британия пойтахти шимолидаги хонадонда текширув ўтказганини маълум қилган эди. Аммо тинтувда Стокҳолм портлашларига алоқадорликни кўрсатувчи ҳеч қандай далил топилмагани ва ҳеч ким ҳибсга олинмагани айтилган эди.

Эслатамиз, шанба куни Стокҳолмда содир бўлган портлаш чоғида икки киши жароҳатланган, бир киши қурбон бўлган. Швеция матбуоти қурбон бўлган шахснинг худкуш бўлгани ҳақида ёзган, аммо, полиция бу маълумотни тасдиқламай келаётган эди.

Биз айни пайтда Швецияда истиқомат қилаëтган ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Абутов билан боғланиб, портлашлардан кейин мамлакатдаги мусулмонларга муносабат қандай бўлаётгани ҳақида фикрини сўрадик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG