Линклар

logo-print

Эрон Ташқи ишлар вазири истеъфога чиқарилди


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақийни истеъфога чиқарди.

Президент сайтида эълон қилинган мухтасар баёнотида Аҳмадийнажод Муттақийга фаолияти учун миннатдорчилик билдирган¸ лекин истеъфо сабаблари тўғрисида ҳеч нарса демаган.

Эрон Ташқи ишлар муваққат вазири этиб Бош вазир ўринбосари ва ядровий дастур бўйича бош музокарачи Али Акбар Солиҳий тайинланди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигида амалга оширилган бу ўзгаришга Германия Ташқи ишлар вазири Гидо Вестервелле муносабат билдирди.

Теҳроннинг ядровий дастури бўйича яқинда Женевада қайта бошланган музокаралар иштирокчиси Вестервелле бундай деди:

- Эрондаги бу сиёсий тайинловлар Женевада эндигина бошланган музокараларни тўхтатиб қўймаслигига умид қиламиз. Сўзлашувлар бошланди ва нима бўлмасин давом эттирилиши керак.
XS
SM
MD
LG