Линклар

logo-print

Ироқда душанба куни портлашлардан 6 киши нобуд бўлди


Ироқда кеча камида 6 киши нобуд бўлди.

Бағдоднинг шимоли-шарқида жойлашган Баақуба шаҳрида шиа зиёратчилар гуруҳи ёнида бир ҳудкуш ўзини портлатиши оқибатида 4 киши ўлди, 17 киши яраланди.

Бағдоднинг жанубидаги кўйда маҳаллий ўз-ўзини ҳимоя қилиш отряди аъзоси уйи олдида бомба портлаб бир аёл ва унинг қизи нобуд бўлди.

Шиаларнинг муқаддас шаҳри Карбалода сўнгги икки кун давомида зиёратчиларга ҳужум уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган 55 киши қўлга олинди.

Карбало кенг нишонланадиган Ашура байрамига қарийб бир миллион мусулмон йиғилади.
XS
SM
MD
LG