Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:31

Ҳолбрукнинг аҳволи оғир


- АҚШнинг Афғонистон ва Покистондаги махсус вакили Ричард Ҳолбрукнинг саломатлиги "барқарор, лекин жуда жиддий аҳволда", деб баёнот берди Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Жума куни касалхонага ётқизилган Ҳолбрук шанба куни жарроҳлик амалиётидан ўтган эди. Хабарларга қараганда, якшанба куни қон айланишини яхшилаш учун у яна бир амалиётни кечирди.

Давлат департаментига кўра, Афғонистон ва Покистон президентлари Ҳолбрукнинг турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, ҳол сўраган.

Ҳолбрук 1995 йили Босниядаги урушни тўхтатиш тўғрисидаги Дейтон битимининг тузилишида муҳим роль ўйнаган сиёсатчидир.

***
XS
SM
MD
LG