Линклар

Косово: сайловнинг дастлабки натижалари чиқди


Косово парламенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Марказий сайлов комиссияси баёнотига қарганда, Косово бош вазири Хошим Тожи етакчилигидаги Демократик партия сайловчиларнинг 33 фоизи овозини олиб ғолибликни қўлга киритган.

Мазкур партиянинг асосий ҳарифи – Косово демократик лигасига эса овоз беришга қатнашганларнинг 23 фоизи ишонч билдирган.

Косово парламентидан маҳаллий албанларнинг яна уч партияси жой оладиган бўлди.

Парламентдаги 120 ўриндан 20таси Косоводаги миллий озчиликларга ажратилган.

АҚШ Косовода ўтказилган парламент сайловини олқишлади.

Давлат департаменти вакили Марк Тонер бундай деди:

- Биз Косово халқини мустақилликка эришганидан кейин ўтказилган биринчи ялпи сайлов билан қутлаймиз. Бу тадбир мамлакатдаги кўпмиллатли демократиянинг ривожи йўлидаги муҳим босқичдир.

Косовода 12 декабр куни ўтган сайлов бу ўлка 2008 йили ўз мустақиллигини эълон қилганидан бери ўтказилган биринчи ялпи сайловдир.

Косоволик сербларнинг аксарияти сайловни бойкот қилган.
XS
SM
MD
LG