Линклар

logo-print

Ўзбекистон: номер алмаштириш муддати кечиктирилди


Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси автотранспорт воситаларининг янги нусхадаги давлат номерларини жорий этишнинг сўнгги муддатини икки йилга узайтирди.

Аввал муддат – 2011 йилнинг 1 январига режалаштирилган эди, деб хабар қилди Газета уз сайти.

Сайтга кўра, бу ҳақда қарор 3 декабр куни қабул қилинган. Ҳужжатга биноан янги нусхадаги давлат номерларини жорий қилишнинг сўнгги муддати 2013 йилнинг 1 январидир.

Янги нусхадаги номерлар дастлабки қарорга биноан 2007 йили бошланиб, жорий йил охирида якунланиши керак эди.

Амалда эса, номерлар 2008 йилнинг октябрига келиб ишлаб чиқарила бошланган, 2009 йилнинг иккинчи чорагигача номерлар ихтиёрий равишда алмаштирилди.

Янги нусхадаги номерларни жорий этиш нима учун кечиктирилаётгани тўғрисида Газета уз сайти хабар қилмади.

Сайтга кўра янги нусхадаги номерлар халқаро стандартларга мосдир.
XS
SM
MD
LG