Линклар

logo-print

Қирғизистон: Маевка қишлоғини талаганлар шартли жазо олди


Қирғизистоннинг Чуй вилояти, Аламедин туман суди шу тумандаги Маевка қишлоғида амалга оширилган оммавий тартибсизликлар иштирокчиларини шартли жазолади.

Судланганлардан бир киши – Исабай Аширов устидан 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм ўқилди.

Бироқ Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 65 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия туфайли Ашировга белгиланган жазо муддатининг учдан бир қисми қисқартирилди. Аширов тергов давомида 8 ой тергов изоляторида ўтиргани ҳисобга олинса, бундан буён қамоқда бир йилга етмаган муддат ўтиради, деб хабар қилди 24 кг агентлиги.

Судья фикрича, судланганларни "Безорилик" моддаси бўйича айблашга етарли далиллар йўқ. Исабай Ашировнинг Қирғизистон республикаси ЖК 167-моддаси ("Талончилик") бўйича айби тўла исботланди. Ашировдан ташқари 4 киши 4 йилданга 3 йиллик синов муддати билан шартли озодликдан маҳрум қилинди.

Жорий йилнинг 19 апрелида месхети турклари яшайдиган Маевка қишлоғида амалга оширилган погромлар оқибатида 3 киши ўлган, 4 уй ёндирилган, 7 машина мажақланган, 40қа яқин киши тан жароҳати олган, жумладан ўқ еган эди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ўша куни ҳужум қилганлардан 120 кишини қўлга олган, улардан 7 киши жавобгарликка тортилганди. Охир-оқибат суд курсисига 5 кишигина - Исабай Аширов, Эдилбек Кулмурзаев, Чингиз Кубаничбек, Хайрулла уулу Талант и Ганзамидин уулу Шамиллар ўтирди ва шартли жазо олди.
XS
SM
MD
LG