Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:15

Ричард Ҳолбрук 69 ёшида оламдан ўтди


АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили, 1995 йили Босния уруши даврида Дэйтон аҳдлашувига воситачилик қилган таниқли америкалик дипломат Ричард Ҳолбрук 69 ёшида душанба куни оламдан ўтди.

Ҳолбрук жума куни касалхонага ётқизилган ва икки марта жарроҳлик амалиётидан ўтган эди.

АҚШ президенти Барак Обама Ричард Ҳолбрукни Америка ташқи сиёсатининг йирик намоёндаларидан бири бўлганини қайд этди. Обамага кўра, Ҳолбрукнинг 50 йиллик дипломатик фаолияти Қўшма Штатларни яна ҳам кучлироқ қилган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Америка ўзининг садоқатли жамоат арбобидан айрилди, деб айтди.
XS
SM
MD
LG