Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:36

Россия норозиликларга қарамай Химки ўрмони орқали йўл қурмоқчи


Москва – Санкт-Петербург автомобил йўли Химки ўрмони орқали қурилади.

Бу ҳақда Россия Бош вазири ўринбосари Сергей Иванов маълум қилди.

Ивановнинг айтишича, бугун ҳукумат комиссияси мажлисида бу ҳақда қарор қабул қилинган.

Қарорда айтилишича, йўлнинг Химки ўрмони ичидан ўтувчи қисми 2013 йилга қадар якунланади ва атроф-муҳитга келтириладиган зиённи қоплаш учун 4 миллиард рубл ажратилади.

Химки ўрмони ҳимоячиларидан бири Евгения Чирикова ҳукумат комиссияси қарорини нолегитим, дея атади.

Чириковага кўра, Россия президенти Химки ўрмони орқали йўл қуришлишини тўхтатган.

Август ойида давомли норозиликлардан сўнг Россия Президенти Дмитрий Медведев Химки орқали йўл қуриш ишларини тўхтатиш ҳақида фармойиш берган эди.
XS
SM
MD
LG