Линклар

Италия Бош вазири Силвио Берлускони мамлакат парламенти ишончини қозонди.

Бугун Италия парламентида Берлускони ҳукуматига ишончсизлик билдириш масаласи овозга қўйилди.

314 депутат Берлусконини қўллаб овоз берди. 311 нафари унга ишончсизлик билдирди.

Яқинда Берлусконининг кўплаб тарафдорлари мухолифат томонига ўтиб кетгани боис ҳозир парламентда унинг тарфдорлари сони мухолифлари сони билан деярли тенглашган эди.

Коррупция билан боғлиқ жанжал боис Берлускони ҳукуматига ишончсизлик кучайган.

Айни пайтда Римда Берлускони истеъфоси талаби билан норозилик ўтказаётган оламонни тарқатиш учун полиция кўздан ёш чиқазувчи газ кўллади.
XS
SM
MD
LG