Линклар

Жуманиёз Жабборов вафот этди


Ўзбекистон халқ шоири Жуманиёз Жабборов 13 декабр куни 80 ёшида вафот этди.

Адибнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон раҳбарияти имзолаган таъзияномада у ҳақда, жумладан, бундай дейилган:

"Устоз шоир ўзининг 60 йиллик ижодий фаолияти давомида "Ватанимни куйлайман", "Баҳор нафаси", "Мақсад йўлида", "Тоғлар садоси", "Она ер қўшиғи", "Субҳидам хаёллари", "Эътиқод" каби шеърий китоблари, долзарб мавзудаги драматик асарлари, жаҳон мумтоз адабиётининг энг сара намуналаридан қилган бадиий таржималари билан адабиётимизда муносиб ўрин эгаллади".
XS
SM
MD
LG