Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:01

Германиялик салафийлар уйларида тинтув ўтказилди


Кеча Германия полицияси радикал исломчи гуруҳлар билан боғлиқ бир неча хонадон ва диний мактабларда тинтув ўтказди.

Германия ички ишлар вазирлиги хабарига қараганда, тинтув салафийлик оқимидаги диндорлар уйларида ўтказилган.

Германия маъмурларига кўра, "Жаннатга таклиф" гуруҳи ҳамда Бремен шаҳридаги исломий маданият маркази экстремистик тарғибот олиб бориганликда ҳамда демократик тизимга тажовуз қилганликда гумон қилинмоқда.

Мамлакат расмийлари яқин келажакда бу икки гуруҳнинг тақиқланиш эҳтимолини ҳам соқит қилмаяпти.
XS
SM
MD
LG