Линклар

logo-print
Москвада бугун, 15 декабр куни оммавий тартибсизликлар юз бериш хавфи мавжудлиги учун хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, радикал миллатчи гуруҳлар режалаштираётгани айтилаётган акциялар тўғрисида интернетда эълон қилинган маълумотларни шаҳар милицияси текширмоқда.

Хавфсизлик чоралари Россиянинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам кучайтирилган, деб хабар қилди Интерфакс.

11 декабр куни Москванинг Манежная майдонида радикал рус миллатчилари томонидан оммавий тартибсизликлар содир этилган, натижада 30 дан зиёд киши жабрланган эди.
XS
SM
MD
LG