Линклар

logo-print

Тошкент иш таъминотида кичик бизнесга таянмоқчи


Ўзбекистон президенти 13 декабр куни имзолаган янги қонунга биноан бундан буён таълим муассалалари битирувчиларини иш билан таъминлаган кичик бизнес субъектларига имтиёзлар берилади.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қонунни Олий Мажлис қуйи палатаси 2010 йилнинг 21 октябрида қабул қилди, юқори палата эса, 3 декабр куни маъқуллади.

Мутахасислар фикрича, деб ёзади Регнум агентлиги, янги қонундан мақсад касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий ўқув юртлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришдир.

Президент Каримов яқинда биринчи бор ўз нутқида Ўзбекистонда ишсизлик борлигини, ишсизлар сони ишга лаёқатли аҳолининг 5,6 фоизини ташкил қилишини тан олган эди.

Мутахасислар фикрича, Ўзбекистонда ишсизларнинг реал сони тан олинган расмий кўрсаткичдан баланддир ва ишсизларнинг катта қисмини айнан ёшлар ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG