Линклар

Красноярскда ўзбек ва қирғиз муҳожирлари жанжаллашди


Россиянинг Красноярск ўлкаси Октябр туманида Қирғизистон фуқаросини пичоқлаганликда гумон қилиниб, Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Бу ҳақда Пресс-Лайн ахборот агентлигига таяниб берилаётган хабарларга кўра, тумандаги қурилишлардан бирида ичкилик ичиб олган муҳожирлар жанжали даҳанаки баҳсдан, пичоқлашишга ўтиб кетган.

Ҳозирда жароҳатланган қирғиз муҳожири шифохонага ётқизилган.

Уни пичоқлашда гумонланган ўзбек муҳожирига эса “соғлиққа қасддан оғир шикаст етказиш” моддаси бўйича айб қўйилган. Айб тасдиқланса, у 2 йилдан 8 йилга қадар озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG