Линклар

Тожикистонда ноқонуний юрган ўзбеклар ушланди


Тожикистон шимолида ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича ҳар йилда бир ўтказиладиган “Хорижлик” амалиёти давом этмоқда ва унда қўлга олинаётганларнинг аксариятини ўзбекистонлик фуқаролар ташкил қилмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, бу ҳақда Фарғона.ру агентлигининг хабар қилишича, шу кунга қадар Сўғд вилоятида 10 га яқин ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинган, жарима солинган ва қўйиб юборилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмийси агентликка берган интервюси чоғида қўлга олинаётган қонунбузар муҳожирларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари эканини қайд этган.

Тожикистоннинг Ўзбекистонга чегарадош 15 шаҳар ва туман аҳолисининг кўпчилиги ўзбек миллатига мансубдир ва уларнинг Ўзбекистон ҳудудида қариндошлари 2000 йилда Ўзбекистон томони биртомонлама тартибда виза тизимини жорий этгани боис, чегарадан ноқонуний ўтишлар сони ортаётгани кузатилади.
XS
SM
MD
LG