Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:53

Ассанж пайшанба кунига қадар ҳибсда қолади


Пайшанба куни Британия судида WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанжни гаров эвазига озодликка чиқаришига қарши чиққан Швеция томони аризаси кўриб чиқилади.

Ассанжни Швеция суди жинсий зўравонликда айблаб, қидирувга берган.

Сешанба куни Британия суди Ассанжни 316 минг АҚШ доллари миқдоридаги гаров эвазига озод қилиш ҳақида қарор чиқарган эди. Аммо, Швеция ҳукумати бу қарор ижросига қарши чиқди.

Пайшанба кунига қадар Ассанж Британия ҳибсхонасида сақланади.

Асли австралиялик 39 ёшли Ассанж Швецияда икки аёлни зўрлаганликда айбланмоқда. Ассанжнинг ўзи бу айбловларни рад этиб, улар сиёсий важларга асосланишини айтмоқда.

Яқинда Ассанж асос солган Wikileaks сайти америкалик димломатларнинг минглаб махфий ёзишмаларини ошкор қилган эди.
XS
SM
MD
LG