Линклар

logo-print
15 декабр куни Россия Президенти Димитрий Медведев Ташқи разведка хизмати расмийлари билан ўтказган йиғилишда WikiLeaks сайтининг маҳфий ҳужжатларни эълон қилиши дунё сиёсатини жиддий равишда ўзгартирганини таъикдлади.

- Бугун ер юзини қоплаб олган бу глобал ахборот оқими қарор қабул қилиш тизимини сезиларли равишда ўзгартирди. Янги муаммолар пайдо қилди ва буни кейинги ойларда яққол кўриш ҳам мумкин бўлди. Аммо, бу яхшими ёки ёмон? Қайсидир маънода бу яхши. Яъни, разведка хизмати учун потенциал рақиб сиз ҳақингизда нималарни ўйлаётганини билиш имконини берадиган таҳлиллар учун янги маълумотлар беради. Аммо, қайсидир маънода бу қийинчиликларни ҳам туғдиради. Чунки, маълум сабабларга кўра, бу каби муаммога дуч келмасликдан ҳеч ким кафолатланмаган, деди Россия президенти.
XS
SM
MD
LG