Линклар

logo-print

Тожикистонда ушланаётган "хорижликлар" асосан ўзбеклардир

  • Барно Анвар

Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида "Хорижлик" номли амалий йилда бир ўтказилади.

Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида "Хорижлик" номли амалий йилда бир ўтказилади.

Тожикистон шимолида ноқонуний муҳожирларни аниқлаш бўйича ҳар йили ўтказиладиган “Хорижлик” амалиёти давом этмоқда ва унда қўлга олинаётганларнинг аксариятини ўзбекистонлик фуқаролар ташкил қилмоқда.


Фарғона.ру агентлигининг Тожикистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, хабар қилишича, шу кунга қадар Сўғд вилоятида 10 га яқин ўзбекистонлик фуқаро қўлга олинган, жарима солинган ва қўйиб юборилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмийси агентликка берган интервюси чоғида қўлга олинаётган қонунбузар муҳожирларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари эканини қайд этган.

Тожикистоннинг Ўзбекистонга чегарадош 15 шаҳар ва туман аҳолиси орасида ўзбек миллатига мансуб фуқаролар кўпчиликни ташкил қилади.

“Уларнинг Ўзбекистон ҳудудида қариндошлари бор табиий ва 2000 йилда Ўзбекистон томони биртомонлама тартибда виза тизимини жорий этганидан буён чегарадан ноқонуний ўтишга мажбур бўлаётганлар сони ортмоқда”, дейди Озодлик билан суҳбатда Сўғд вилоятининг Ўзбекистонга чегарадош Зафаробод туманида истиқомат қилаётган муҳандис Бегали Ашурматов.

- Ҳозир шундай оғир аҳволки, менинг ўзимнинг аëлимнинг онаси ўлди. Ўсал ëтди. Ўлди ҳам Ўзбекистонда. Шуни бориб кўришга ўша ëққа ўтказмайди. Иложи ҳам бўлмади. Онасининг ўсал ëтган касалини ҳам кўра олмади. Ҳаттоки ўлимини ҳам кўра олмади. 40 кун бўлди мана зор йиғлаб юрибди. Шу мамлакатга ўтиб бориб, онасини кўра олмади.

Озодлик: Виза берилмадими?

- Энди загранпаспорт олиш учун уч ой югуриш керакку. Ўладиган ўлиб бўлиб кўмилиб бўлганку.

Озодлик: Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонга қандай келаяпти?

- Ўзбекистон фуқаролари ҳам қочиб-писиб келаяпти. Битта-яримталари виза олиб келаяпти. Тожикистоннинг уларни қаттиққўллик билан қувалаб юрган жойи йўқ.

Озодлик: Масалан сиз яшаб турган шаҳарчада росмана амалиëт ўтказса, ноқонуний юрган қанча ўзбекистонлик фуқарони ушлаш мумкин?

- 30-40тани ушлаш мумкин. Биз яшаëтган ҳудуд Зафаробод ноҳияси асосан ўзбек ва тожиклардан иборат. Элликка эллик десак ҳам бўлади.

Озодлик: Уларнинг кўпчилигининг Ўзбекистонда қариндошлари борда-а?

- Ҳа. Тожикларники ҳам бор, ўзбекларники ҳам бор.

Озодлик: Чегарадан ўтиш визали қилинган бўлса ҳам, борди-келди узилмаган. Лекин одамлар ноқонуний йўллар билан қатнаяпти.

- Барибир қочиб-писиб ўтишаяпти. Айтаяпманку, онаси ўлаяпти, тоғаси ўлаяпти, қариндоши ўлаяпти. “Мени отса отсин, ўлдирсин. Мен бориб дийдорини кўрай”, деган ҳолатда бир-бирига ўтаëтган одамлар бор.

Озодлик: “Қўлга олинибди, депортация қилинибди”, дейилаëтган ўзбекистонликлар ҳақида кўп эшитаяпсизларми ë бунақаси камми?

- Жуда кам.

Озодлик: Амалиëтчи. Бунақа амалиëтлар тез-тез ўтказиб туриладими?

- Йўқ, булар ҳам тез-тез эмас. Тожикистон телевидениесида Ўзбекистон тўғрисида бирор-бир ëмон гап йўқ. “Тожикистон территориясида ўзбекларни ушланглар”, деган қаттиқ талаб ҳам қўйилгани йўқ. Тожикларнинг феъл-атвори анча кенг.

Озодлик: Ўзбекистондачи?

- Мана Ўзбекистонда қанча одамларни ушлаяпти. 500-600 минг ўзларининг пуллари билан суд қилиб, қонун чиқариб, бу ҳодисага ҳам 20 кунча бўлди, иккита аëл синглисини, бир аëл онасини кўргани ўтиб бораëтган экан, иккаласини ушлаб олиб 15 кун қамаб қўйдилар. Кейин суд қилиб 900 минг ўзбек сўми жарима қилиб, кейин қариндошлари бориб чегарадан олиб келди. Хабарингиз бўлса, яқинда Мирзаобод қишлоғидан ëш бир йигитни отиб ўлдирдилар. Шунинг ўлигини ҳам ўзларининг территориясига судраб кетдилар. 600 минг бериб ўликни ҳам сотиб олди бечоралар.

Озодлик: Тожикистонлимиди у?

- Ҳа, қўшни қишлоқдан эди. Темир йўлнинг бу бетида тожикистонликлар яшайди, у бетида ўзбекистонликлар. Ораси 200 метр жойда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG