Линклар

Ҳамон Жаслиқдамиз!

  • Садриддин Ашур

Қўқон шаҳар ҳокимияти ногиронлар халқаро кунида шаҳардаги ногиронларга ўтказиб беришни ваъда қилган тадбир "туя гўштини еган" кўринади.

Қўқон шаҳар ҳокимияти ногиронлар халқаро кунида шаҳардаги ногиронларга ўтказиб беришни ваъда қилган тадбир "туя гўштини еган" кўринади.

Чоршанба куни "Эркин микрофон"га яна Жаслиқ қамоқхонасидаги яқинларини кўра олмаётганлар сим қоқишди. Қўқондан қўнғироқ қилган ногирон Анвар ака эса, шаҳар расмийлари ресторанда базм қилиб беришни ваъда қилгани, бироқ бу ваъдалар қоғозда қолиб кетганидан гапирди.


"Ҳатто байрам куни ҳам эслашмади"
дейди Қўқон шаҳридан қўнғироқ қилган 2-гуруҳ ногирони Анвар ака.

- Мен Қўқон шаҳридан. Иккинчи гуруҳ ногирониман. Исмим Анваржон. 3 декабр халқаро ногиронлар куни бўлдику. Шунга бизнинг ҳокимиятда 11-22 ноябр куни мажлис бўлган экан. Д. Мирзажонова деган ҳоким ўринбосари мажлис ўтказган экан. Бўлмаган мажлисни ўзлари ўтказди, деб ëзиб чиқибди. Лекин ҳаммаси қоғозда бўлиб чиқдию ҳеч қанақа ногиронларни табриклаш маросими, ҳеч нарса бўлмади. Улар отнинг калласидай қилиб нималарни ëзиб чиқишди “Шаҳар ногиронлар жамияти 3 декабр куни шаҳардаги Шоҳруҳ ресторанида халқаро ногиронлар кунига бағишланган шаҳар тадбирини ўтказиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин”, деб. Лекин ҳеч қанақа тадбир бўлгани йўқ. Қўқонда 9000 ногирон бор. Шулардан 4500таси Қўқон шаҳар ногиронлар жамиятига аъзо. Қўқон шаҳрида бир тадбиркор Ҳажга кетмоқчи бўлган экан, Ҳажга бормасдан 25та коляска берган. Ҳар бир колясканинг нархи 650 мингдан. 10та коляскани ҳокимиятдагилар олиб, илтимос тарқатайлик 10тани ногиронлар жамиятига берган. Уларнинг нечтасини тарқатгани номаълуму, ҳеч қанақа тадбир ўтказилмади. Ахир ҳар бир ногирон йил бўйи 3 декабрни кутади. Ресторанда ош бериб ногиронларга концерт ўтказиш керак экан. Лекин шунақа тадбир бўлмади. Шунга ҳамма ногиронларимиз хафа бўлиб, наҳотки йилнинг 365 кунидан бир куни ногиронлар куни бўлсаю шаҳарда ҳамма нарса қоғозда бўлди-қўйди. Биз энди нима қиламиз деб ҳаммаси ҳайрон бўлиб ўтиришибди,- дейди қўқонлик иккинчи гуруҳ ногирони Анваржон ака.

"Болаларимизни кўра олмаяпмиз"
дейди Тошкент вилоятидан Жаслиқдаги қамоқхонасидаги ўғлини кўргани борган Нодира Каримова:

- Бизлар Жаслиқдамиз. 71-муассасадан телефон қилган эдик. Бизлар 29 ноярбда келган эдик. Бу ерда озгина муаммолар бўлаяпти. Бизларни свиданкага киргизмасдан анча қийнашди. Ҳайдаб, “боланг изоляторда”, деб роса ҳақоратлашди. ГУИНдан сўраб билиб келган эдим Бобоқуловнинг қабулига кириб. “Боланг изоляторда эмас. Отрядда”, деган эди. “Сиз отрядда дедингиз. Агар у ëққа борсам, изоляторда бўлсачи. Мен яна қайтиб келсам, нима бўлади?”, десам, “Йўқ, боланг изоляторда эмас. Боравер. Мен айтаяпман. Зонанинг началниги билан ўзим гаплашдим”, деди. Шанба куни қабул қиладиган ГУИНдаги началник. Бу ерга кечқурун келган бўлсам, эрталаб “Сенинг боланг изоляторда”, деди. Бизни ҳайдашган эди. Кейин началник чақирди. Зонанинг началниги билан РОВДнинг началниги қабул қилди анча тўполон қилганимиздан кейин. “Боланг изоляторда. Тартибни бузган. Карцерга ташлаганмиз”, деди. “Қачон ташлагансизлар?” десам, билмайди ўзи ҳам. “Қачон чиқади? Менга аниғини айтинг”, десам, уни ҳам айтиб бера олмаяпти. “Мен айтиб бера олмайман. Усиление бўлади. Боринглар, кетинглар уйингларга”, деб бизларни ҳайдади. Мен бу ерга ўғлимнинг олдига келганман. Миразизов Беҳзод Миразиз ўғли. 1985 йилда туғилган ўғлим. Қизилтепада ўтирганида чиқишига беш ой қолган эди. Ўшанда яна 3 йилу 3 ой муддат қўшиб, бу ерга олиб келиб қўйишди.

Озодлик: 16 кундан бери шу ерда экансизлар. Қаерда турибсизлар?

- Жаслиқда ўтирибмиз. Бу ернинг гостиницасида коридорида ўтирибмиз. Таракан босган исқирт гостиницасида ўтирибмиз.

Озодлик: Ҳозир учрашувга кира олмаганлар неча киши?

- Мана ҳозир қўқонлик қайнона келин ва биз қайнона келин неварам билан ўтирибмиз. Олдимда битта 10 яшар ўғлим ҳам бор. Ҳозир беш-олти киши ўтирибмиз бу ерда. Иккита оила,- дейди Нодира Каримова.

"Кунимиз шам билан мойчироққа қолди"

дейди электр энергияси таъминотидаги узилишлардан чарчаган ургутлик ўқитувчи Алишер:

-Свет муаммосини айтмоқчи эдим. Умуман йўқда. Бир кунда икки ярим-уч соатгина ëнади.

Озодлик: Неча марта ўчиб ëнади?

- Ҳисоблаб бўлмайди уни. Ҳар 15 минутда бир ўчади ëнади, ўчади ëнади. Кундузи умуман свет йўқ.

Озодлик: Ўчиб ëнаверса, ишлаб турган телевизор, холодилникларга зарар қилмайдими?

- Зарар қилади. Неча марта куяди. Кундузи умуман йўқ. Кечқурун ëнади соат 11гача. У ҳам ўртада бир соат, икки соат ўчиб ëнавериб охири умумий ҳисобласангиз, уч соатгина ëнади.

Озодлик: Балки пулини тўламаëтгандирсизлар. Электрчилар шунақа, деб айтадику.

- Йўқ, пулини тўлмасликнинг иложи йўқ. Мен ўзим ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ҳар ой сўрамасдан 15 минг олишади. Пенсионерлардан ҳам шундай. Ҳар ой пенсиясидан 15 минг қирқиб олишади. Ким қарз бўлади? Бир ойда эмас, бир йилда ҳам 15 минглик свет ëқа олмаймиз.

Озодлик: Мана ўқитувчи экансиз. Сўрамайсизларми?

- Сўраймиз. Ҳеч фойдаси бўлмаяпти. Қанча айтдик. “Свет ўзи йўқ. Нимага оласизлар пул? Ойлигимиздан олаяпсизлар”, дедик. Буларга фарқи йўқ экан. Нормалний жавоб беришмайди.

Озодлик: Телевизор кўра олмайсизлар экан, демак Ўзбекистон янгиликларидан ҳам бехабар қолаяпсизларда-а?

- Телевизор кўриш умуман йўқ. Бир-икки соат ëнгани билан телвизор кўриб бўладими. Мактабга янги компютерлар беришган. 5 йил бўлди. Ўша компютерлар янгилигича турибди. Ишлатилмаган. Ëнганини ҳеч ким кўрмаган ҳам. Фақат кечқурун бир-икки соат ëнади. Ким бориб ишлайди? Кечқурун ўқитмаймизку болаларни.

Озодлик: Ëзда ҳам шундайми?

- Фарқи йўқ. Байрам куни бўлса ҳам фарқи йўқ. Янги йил куни ҳам ўчади,- дейди ўқитувчи Алишер.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG