Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироқ бўйича санкцияларини бекор қилди


БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироққа қарши Саддам Ҳусайн даврида жорий этилган санкцияларни бекор қилди.

Хусусан, бу мамлакатга қурол сотиш эмбаргоси ҳам олиб ташланди. Мазкур тақиқ 1990 йили, Ироқ Қувайтга ҳужум қилганидан кейин жорий этилган эди.
Шунингдек, "Нефть эвазига озиқ-овқат" дастури ҳамда 2003 йили, бу мамлакатда ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин тузилган Ироқни ривожлантириш халқаро жамғармаси ҳам тугатилди.

Шундай қилиб, Ироқ ҳукуматининг санкциялар билан чеклаб қўйилган барча ваколатлари қайта тикланди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ироққа тинч мақсадларда ядровий технологияларни ривожлантириш устида ишлашга ҳам рухсат берди.
XS
SM
MD
LG