Линклар

logo-print

Саодат Қобулова туғилган кунга 85 йил тўлди


Опера санъати мухлислари кеча, 15 декабр куни атоқли ўзбек опера хонандаси Саодат Қобуловани хотирладилар.

Агар ҳаёт бўлганида у кеча 85 га кирган бўлар эди.

Саодат Қобулова 1925 йилнинг 15 декабрида Марғилонда туғилган эди.
У Москвадаги ўзбек операси студиясини, кейин эса Тошкент давлат консерваториясини тугатган.

30 йилдан зиёд вақт давомида Саодат Қобулова Алишер Навоий номидаги давлат академик Катта театрида етакчи солист бўлиб хизмат қилган эди.

Опера санъати сирларини умрининг охиригача Тошкент давлат консерваторияси профессори сифатида ёшларга ҳам ўргатиб келган.

Саодат Қобулова 2007 йилнинг 12 октябрида вафот этган эди.
.
XS
SM
MD
LG