Линклар

Қабарда-Болқор муфтийси отиб ўлдирилди


Кеча Россия Федерацияси таркибидаги Қабарда-Болқор республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раҳбари, муфтий Анас Пшихачев ўлдирилди.

Республика Тергов қўмитасидан олинган маълумотга қараганда, чоршанба куни кечқурун икки номаълум шахс муфтийни уйидан кўчага чақирган ва чиққанидан кейин унга қарата тўппончадан ўқ узган. Пшихачев воқеа жойида ҳалок бўлган.

Хабарларга қараганда, муфтий Пшихачев фожеа юз берган куни республика жамоатчилиги вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида иштирок этган. Тадбирда Москва ва Россиянинг бошқа минтақаларида миллатчлик кайфиятлари кучаётгани билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинган.
XS
SM
MD
LG