Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:39

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги объектлари телефонсиз қолди


12 декабрдан 13-инчига ўтар кечаси Тошкентда номаълум шахслар томонидан бир неча ўн метр телефон сими ўғирлаб кетилгани оқибатида Ўзбекистон республикаси Мудофаа вазирлигининг бир қатор объектлари стационар телефон алоқасисиз қолди.

Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, юзлаб хонадон, пойтахт ҳарбий гарнизонининг гаупвахтаси, шаҳар ҳарбий комендатураси ҳамда бир қатор савдо ташкилотлари телефон алоқасисиз қолган.

Агентликнинг мутахассислар фикрига таяниб ёзишича, Тошкентда содир этилган бу ўғирлик шу хилдаги жиноятларнинг биринчиси эмас, лекин пойтахт марказида илк бор бундай катта миқдорда телефон сими ўғирланишидир.

Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди Регнум.
XS
SM
MD
LG