Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:44

Халқаро комиссия Ўш қирғини сабаблари таҳлилини тугатди


Июн воқеалари юзасидан тузилган халқаро комиссия ўз хулосаларини жамоатчиликка февралда маълум қилади.

Бу ҳақда Озодлик радиоси қирғиз хизматига Комиссия раҳбари Киммо Кильюнен билдирди.

Унинг журналистларга айтишича, комиссия "можаро сабаблари таҳлилини тугатди. Нима ва қандай бўлгани Комиссия аъзоларига етарлича аниқланди".

Халқаро комиссия раҳбари пировард хулоса эълон қилинмагунича, фожеанинг асосий сабабларига тўхталишдан тийилиб турмоқчи эканлигини таъкидлар экан, бундай деди:

- Ҳозирча эса, сабабларнинг аспектлари турлича - улар сиёсий, миллатлараро, тарихий, маданий ва бошқа сабаблар эканлигини айта оламан, холос. Биз фақат битта сабаб бўлган дея олмаймиз, сабаблар жуда кўпдир.

Ўш ва Жалолобод фожеаси сабабларини ўрганиш учун тузилган халқаро комиссия раҳбари ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг собиқ вице-президентидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўш воқеаларини ўрганиш учун Қирғизистон Омбудсмани идорасида тузилган комиссия ўз ишини якунлагани тўғрисида мазкур идора раҳбари Турсунбек Ақун баёнот берган эди.

Ақуннинг фикрича, қирғизистонлик ўзбеклар лидерлари июн воқеаларининг сабабчиларидир.
XS
SM
MD
LG