Линклар

"UZ" зонасидаги домен номлар 11 мингтага етди


Кеча интернетдаги "UZ" домен зонасидаги иккинчи босқич домен номлари сони 11 мингтадан ортди. Бу ҳақда "UZ" домен зонаси маъмуриятидан олинган маълумотга таяниб CA-News сайти хабар қилди.

Айтилишича, "UZ" зонасидаги домен номлари сони 10 мингталик маррага 2010 йилнинг 25 февралида етган эди. Жорий йил бошида мазкур зонада 9546 та домен бўлган. Ўтган йили "UZ"даги домен номлари 26 фоизга ошганди.

Жорий йилда эса, бу кўрсаткич 14,1 фоизни ташкил қилди, ёки 1354та янги ном пайдо бўлди.
XS
SM
MD
LG