Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:36

Жалолобод губернатори Андижонга сафар қилди


Қирғизистон республикаси Жалолобод вилояти губернатори Бектур Асанов 14 декабр куни амалий сафар билан Андижон вилоятида бўлди.

Асановнинг мазкур сафари июн қирғинидан кейин вилоят раҳбари даражасидаги Қирғизистон расмийсининг Ўзбекистонга қилган биринчи сафаридир, деб хабар қилди Аки-пресс агентлиги.

Жалолобод вилояти губернатори Б. Асанов Андижон вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов билан яхши қўшничилик ва ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантириш ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ҳақида сўзлашувлар ўтказди.

Андижон ҳокими Жалолобод ҳокимини Асакадаги автозаводга олиб бориб, заводнинг цехларини кўрсатди.

Икки қўшни вилоят раҳбарлари халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ҳақида сўзалшувлар ўтказаётган бир пайтда Ўш шаҳар суди икки қирғиз кишини ўлдирганликда айблаб, беш нафар ўзбекни қамоқ жазосига ҳукм қилди.

13 июн куни Ўш шаҳридаги Ёйма бозорида қотиллик содир этганликда айбланган фуқаролардан бирига умрбод қамоқ жазоси, қолган 4 нафарига эса 4 йилдан 25 йилгача бўлган қамоқ жазоси белгиланди.
XS
SM
MD
LG