Линклар

logo-print

Москва милицияси 1000дан зиёд тартиббузарни қўлга олди


Кеча Россия пойтахтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари миллатлараро тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида мингдан зиёд кишини қўлга олди.

Москва шаҳар милицияси расмий вакили Виктор Бирюковга кўра, қўлга олинганларнинг катта қисми Киев вокзали атрофида ушланган.

Тўқнашувларнинг олдини олиш учун кўрилган чоралар, жумладан Москва милицияси кучларига ёрдам тариқасида Москва вилояти милицияси кучлари ҳам жалб этилганига қарамай, Россия пойтахтида кеча кун бўйи бир неча тўқнашув юз бергани, ҳатто кавказлик ёшлардан бир гуруҳи милиция ходимларига ҳужум қилгани хабар қилинди.

Кечаги тартибсизликлар бир неча кун олдин Москванинг Манеж майдонида бўлиб ўтган тартибсизликларнинг давомидир. Майдонига йиғилган минглаб футбол фанатлари славян бўлмаганларга ҳужум қилган эди.
XS
SM
MD
LG