Линклар

logo-print
Британия маҳкамаси бугун Wikileaks асосчиси Жулиан Ассанжни гаров пули эвазига ҳибсдан озод этиш-этмаслик ҳақида қарор чиқариши кутилаяпти.

Сешанба куни қуйи маҳкама Ассанжни 317 минг долларлик гаров пули эвазига қўйиб юбориш ҳақида ҳукм чиқарган, кейинчалик Швеция прокуратураси бу юзадан арз қилишини билдиргач, у ҳибсда қолдирилган эди.

Жинсий зўравонлик айбловлари қаршисида қолган Ассанж 7 декабр куни ўз ихтиёрига кўра полицияга келган ва у Швеция сўровига кўра ҳибс этилганди.

Wikileaks асосчиси Швецияда икки аёлни зўрлаганликда айбланмоқда, унинг ўзи бу айбловларни рад этиб, булар сиёсий важларга асосланишини айтган.

Яқинда Ассанж асос солган Wikileaks сайти америкалик димломатлар битиклари ёзилган минглаб ҳужжатларни жамоатчиликка очиқлаганди.
XS
SM
MD
LG