Линклар

Москвада кечаги тартибсизликлар бўйича қатор жиноят ишлари очилди.

Россия пойтахтида чоршанба куни кечга яқин ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари рус миллатчилари ва аксари кавказликлардан иборат оломон вакиллари ўртасида тўқнашувлар кучайиб кетишининг олдини олиш мақсадида мингдан зиёд кишини ҳибсга олганди.

Қўлга олинганлардан айрим ўқотар қуроллар, пичоқлар, тўқмоқлар, арматура бўлаклари тортиб олингани хабар қилинган.

Москва шаҳар милицияси расмий вакили Виктор Бирюков қўлга олинганларнинг катта қисми Киев вокзали атрофида ушланганини айтган.

Тўқнашувларнинг олдини олиш учун кўрилган чоралар, жумладан, Москва милицияси кучларига ёрдам тариқасида Москва вилояти милицияси кучлари ҳам жалб этилганига қарамай, Россия пойтахтида кеча кун бўйи бир неча тўқнашув юз бергани, ҳатто кавказлик ёшлардан бир гуруҳи милиция ходимларига ҳужум қилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG