Линклар

Брюсселда ЕИ саммити очилади


Бугун Брюсселда Европа Иттифоқининг саммити очилади.

Евроҳудудда юзага келган молиявий муаммолар икки кунлик саммит кун тартибидаги асосий масала экани айтилмоқда.

Европа Иттифоқи ҳамда Халқаро валюта жамғармаси молиявий ёрдамларини олган Греция ва Ирландиядан ташқари шу кунларда Испания ва Португалия ҳам иқтисодий мураккабликлар қаршисида қолмоқда.

Саммит арафасида чиқиш қилган Германия канцлери Ангела Меркел евронинг мустаҳкамлигига ишонишини ва иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётган ЕИ давлатларига ёрдамлар берилишини айтди.
XS
SM
MD
LG