Линклар

Россия бош вазири Владимир Путин мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари экстремизм кўринишларига қарши кескин чора қўллашлари лозимлигини айтди.

Путин телевидение орқали тўғридан-тўғри россияликлар саволларига жавоб берар экан, "мамлакат фуқаролари ўзларини тинч осойишта ҳис этишлари учун шундай чоралар қўлланиши керак", деди.

- Тартиб бўлиши керак. Уни таъминлаш керак. Давлат кўпчилик манфаатларини кафолатлаш учун ҳам мавжуддир, - деди Путин.

Россия прокуратурасига кўра, Москвадаги тартибсизликлар бўйича 22 та жиноят иши очилган.

Россия пойтахтида чоршанба куни кечга яқин ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари рус миллатчилари ва аксари кавказликлардан иборат оломон вакиллари ўртасида тўқнашувлар кучайиб кетишининг олдини олиш мақсадида мингдан зиёд кишини ҳибсга олган эди.

Қўлга олинганлардан айрим ўқотар қуроллар, пичоқлар, тўқмоқлар, арматура бўлаклари тортиб олингани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG