Линклар

Германия Афғонистондан қўшинларини 2014 йилга қадар чиқаришни режаламоқда


Германия ташқи ишлар вазири Гидо Вестервелле бугун мамлакат парламентида қилган чиқишида Афғонистондаги немис қўшинлари сонини қисқартириш келаси йил охиридан бошланишини айтди.

Германия Афғонистондан қўшинларини 2014 йилга қадар тўлиқ олиб чиқишни режаламоқда.

Вестервелленинг бу чиқиши парламентда гулдирос қарсаклар билан қарши олинди.

Ҳозир Афғонистонда Германиянинг 4500 ҳарбийси НАТО етакчилигидаги амалиётларда қатнашмоқда.

Афғонистонда 2001 йилдан буён амалга оширилаётган ҳарбий амалиётларда жами 44 немис ҳарбийси нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG