Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:47

НАТО ҳаво зарбаларидан тўрт афғон аскари нобуд бўлди


Афғонистон Мудофаа вазирлиги чоршанба куни НАТО кучлари мамлакат жанубида амалга оширган янглиш ҳаво ҳужумларидан тўрт афғон аскари нобуд бўлганини билдирди.

Мудофаа вазирлиги расмийси генерал Зоҳир Азимий афғон аскарлари Ҳелманд вилояти Мусо Қалъа туманидаги базани тарк этганларида НАТО ҳарбий учқичларининг ҳаво ҳужумларига учраганини айтди.

НАТО кучлари ҳарбий қўмондонлиги Афғонистон жанубида жанггариларга қарши ҳаво зарбалари берилганини тасдиқлади ва бўлиб ўтган нохуш ҳодиса тафтиш қилинишини билдирди.

НАТОнинг янглиш ҳаво зарбалари оқибатида афғон ҳарбийлари нобуд бўлиши биринчи бор бўлаётгани йўқ. Жорий йилда бунақа ҳодиса Афғонистонда учинчи марта бўлаяпти.
XS
SM
MD
LG