Линклар

Олмаотада ҳибсда қолаётган ўзбек қочқинларидан бири юрак ҳуружини бошдан кечирди


Kazakhstan/Uzbekistan - Refugees. Migrant. Migration. Extradition. Uzbek refugee wife Gulnora Kodirova cries telling about tortures, Almaty, 13Dec2010.

Kazakhstan/Uzbekistan - Refugees. Migrant. Migration. Extradition. Uzbek refugee wife Gulnora Kodirova cries telling about tortures, Almaty, 13Dec2010.

Қозоғистонда хибсда ушлаб турилаётган ўзбекистонлик 29 бошпана изловчидан бири юрак ҳуружини бошдан кечирган.

Бу ҳақда ўзбек қочқинларини қутқариш қўмитаси маълум қилди.
Айтилишича, Қозоғистон хавфсизлик ҳизматининг Олма Отадаги тергов изоляторида миакард инфарктини бошдан кечиргани айтилаётган хибсдаги қочқинлардан бири Файзуллахон Акбаров рафиқаси билан учрашувга ўта оғир аҳволда чиққан.

"Акбаров Файзуллахон деган йигит, 20 ёшда. КНБни тергов изоляторида ўтирибди. Олдинроқ ҳам махбуслардан бирининг юраги ёмон бўлиб қолибди, деган хабарни эшитувдик, лекин бошқа одамни гумон қилувдик. Кейин у Акбаров эканлиги маълум бўлди.

Уни олдига кириб чиққан уни аёли Акбаровнинг аҳволини жуда оғир эканини айтди. Сочлари тўкилиб кетган, юролмаган, менимча етаклаб олиб чиқишган. Ўтирган курсисида ҳам ўтира олмаган. Аҳволи жуда аянчли", - деди Ўзбек қочқинларини қутқариш қўмитаси вакили Аҳмад Ийсо.

Аксари Ўзбекистон фуқаролари бўлган 30га яқин эркак июн ойида Олмаотада ўтказилган рейдда ҳибсга олинган эди.

Уларни турли ноқонуний диний оқимларга айбдорлик ва жиноят содир этганликда айблаб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари халқаро қидирувга берган.

Бироқ бошпана изловчилар ҳеч қандай диний оқимга мансуб эмасликларини айтишади.
XS
SM
MD
LG