Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:19

WikiLeaks сайти муассиси ҳибсдан озод қилинди


WikiLeaks сайти муассиси Жулиан Ассанж Швеция сўровига биноан Лондонда қўлга олинганидан 9 кун ўтиб гаров пули эвазига ҳибсдан озод қилинди.

Суд биноси олдида журналистлар саволларига жавоб берар экан, Ассанж
"Мен ўз ишимни давом эттиришга умид қиламан, айбсизлигимга далилларни ҳамда менга қўйилаётган айбловларнинг сабабларини излашдан қайтмайман", деди.

Британия суди яқин кунларда Ассанжни Швецияга экстрадиция қилиш масаласини кўришни бошлайди. Бу мамлакатда Ассанж жинсий тажовуз қилганликда айбланмоқда.

Ассанжнинг фикрича, унга қўйилаётган айбловлар уйдирма бўлиб, мақсад уни обрўсизлантиришдир.

Ассанжга тегишли WikiLeaks сайти яқинда АҚШнинг минглаб маҳфий ҳужжатларини ошкор қилган эди.
XS
SM
MD
LG