Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:29

Б.Обама: "Ал-Қоида" устидан тўла ғалаба вақт талаб қилади".


- Афғонистондаги уруш ўта мураккаб синов эканлигича қолмоқда, бироқ Қўшма Штатлар ўз мақсадидан чекинмоқчи эмас, деб баёнот берди президент Барак Обама.

Афғонистондаги вазиятга оид ҳукумат ҳисоботини тақдим этар экан, Обама АҚШнинг "Ал-Қоида"га жанггариларига қарши курашда сезиларли олға силжигани, лекин узил-кесил ғалаба қилиш учун вақт кераклиги тўғрисида гапириб, бундай деди:

- Миллий хавфсизлигимиз учун жиддий таҳдид бўлган "Ал-Қоида" устидан тўла ғалаба вақт талаб қилади. Бироқ биз бу террор тармоғини батамом йўқ қилишдек мақсадимиз йўлида оғишмай ҳаракат қилишда давом этаверамиз.

АҚШ президентига кўра, Афғонистондан чет эл ҳарбийларини босқичма-босқич олиб чиқиш келаси йилнинг ёзида бошланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG