Линклар

logo-print

Сўғдда ЎИҲга аъзоликда гумон қилинган икки киши қўлга олинди


Тожикистоннинг Сўғд вилоятида икки киши Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинди.

Сўғд вилояти ҳуқуқ-тартибот органларидан олинган маълумотга таяниб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, ушланганлардан бири Истаравшан туманида яшовчи 55 ёшли фуқаро бўлиб, у Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари орасида "Уста" лақаби билан танилган.

Қўлга олинганларнинг иккинчиси Ғафуров шаҳрида яшайдиган 26 яшар йигитдир, унинг уйидан экстремистик руҳдаги адабиётлар топилган, дейилади хабарда.

Реннум маълумотларига қараганда, сўнгги бир ой ичида Сўғд вилоятида Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзоси деб гумон қилинган қарийб 20 киши қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG